Ўзбекистон Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан ҳамкорликни фаоллаштиради

Ўзбекистон 01 Август 2017 1872

2017 йилнинг 29 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Саидов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюнь билан учрашув ўтказди.

Томонлар учрашув давомида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги истиқболлари юзасидан фикрлар алмашди.

Элчининг таъкидлашича, Ўзбекистон Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкини муҳим халқаро молиявий институтлардан бири сифатида кўради. У Осиёда инфратузилма сифатини жиддий равишда яхшилаши ва минтақа аҳолисининг фаровонлигини оширишга кўмаклашиши мумкин.

Цзинь Лицюннинг хабар беришича, банк Ўзбекистон билан муваффақиятли ҳамкорликка тайёр.

 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар