«Барселона» клуби «ПСЖ»га ўтиши кутилаётган Неймарнинг трансфери билан боғлиқ вазият борасида расмий баёнот билан чиқди.

«Эрталаб тонгда Неймар отаси ва агенти билан жамоани тарк этмоқчи эканидан клубни бохабар қилди. Клуб уларга футболчининг шартномасида кўрсатилган бандни эслатди ва уни сотиб олмоқчи бўлган тараф 1 июлдан бошлаб 222 миллион еврога етган товон пулини тўлиқ тўлаб бериши лозимлигини эслатди. Неймарнинг «Барселона» билан шартномаси ўз кучида қолмоқда. Аммо футболчи келажагига ойдинлик киритиб олиш мақсадида вақтинчалик машғулотлардан озод қилишни сўради ва мураббий унга жавоб берди», – дейилади «Барселона» баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «ПСЖ» 222 миллион евро товон пулини молиявий фейр-плей талабларини чеклаб ўтиш мақсадида клуб хўжайинига тегишли бўлган Қатардаги фонд орқали тўлашга қарор қилганди. Шунингдек улар, Неймарнинг ўзи «Барселона»даги шартномасини сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланишни режалаштиришган. Бунда Неймар ЖЧ-2022 элчиси бўлади ва ундан ишлаб топган маблағига ўз шартномасини сотиб олади.