Каталониянинг «Барселона» клуби «ПСЖ»га ўтиши кутилаётган Неймар билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ бериб ўтди.

«Тонги машғулотлардан олдин, Неймар жамоани тарк этиш ниятини билдирди ва шу сабабдан биз унга машғулотларни ўтказиб юборишига ва ўз келажаги бўйича бир қарор келиши учун рухсат бердик», – дейилади Каталония клуби расмий сайтида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «ПСЖ» Неймарнинг шартномасидаги товон пули 222 миллион еврони клуб хўжайинига тегишли бўлган Қатардаги фонд орқали тўламоқчи экани маълум бўлганди.