Dow Jones индекси 2 август куни тарихда илк маротаба 22 минглик пунктдан ошиб кетди. CNN телеканалининг таъкидлашича, Дональд Трампнинг ўтган йил ноябрдаги президентлик сайловларида ғалабасидан кейин индекс 3,6 минг пунктга ўсган.

Телеканалнинг таъкидлашича, фонд бозорининг жорий динамикаси Apple, Boeing, McDonald's ва Facebook каби йирик компаниялар охирги кунларда ижобий чораклик ҳисоботни тақдим қилганлари билан боғлиқ.

“Инвесторлар асосий масала Вашингтонда сиёсий бўрон авж оляптими-йўқлигида эмас, балки буларнинг барчаси АҚШ компаниялари даромадларига қандай таъсир ўтказишида эканлигини англайдилар. Бу масалага жавоб: қоидага кўра, жуда оз таъсир қилади”, деб айтган JPMorgan Funds таҳлилчиси Дэвид Келли.

Унинг фикрича, «инвесторлар Dow Jones 22 минглик пунктга етгани сабабли бўшашмасликлари керак”.