Ўзбекистонда тобора оммалашиб, жамиятдаги турли муаммо ва камчиликларни муҳокама қилишни ажойиб тарзда йўлга қўйиб келаётган Халқаро Пресс-клуб янги форматдаги учрашувларни ташкил этишни режалаштирмоқда. 

Халқаро Пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев 2 августда бўлиб ўтган биринчи сессия якунида маълум қилишича, ХПК сессия ўтказишнинг яна бир форматини жорий қилмоқда. ХПК “Тараққиёт стратегияси” маркази ва “Ўзбекистон 24” телерадиоканали билан ҳамкорликда вилоятларда сайёр сессияларни ўтказишни режалаштирмоқда. 

Ш.Қудратхўжаевнинг маълум қилишича, илк шундай сессиялар Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятларида бўлиб ўтади. 

Унинг айтишича, Мустақиллик байрамигача бу жараён давом этади ва Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида якунланади.