ХПКда Олий таълимни ривожлантириш муаммолари муҳокама қилинди

Жаҳон 02 Август 2017 4023

Халқаро пресс-клубнинг 2017 йил 2 август куни ўтказилган навбатдаги сессияси “Олий таълим: ривожланиш истиқболлари” мавзусига бағишланди.

 Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари раҳбарлари, олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг амалга оширилиши давлат ва жамият қурилишини изчил такомиллаштиришни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш суръатларини жадаллаштириш, илғор инновацион ва илм-фан ютуқларига асосланган технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга йўналтирилган ишларга янгича суръат берди.

Бу муҳим мақсадлар юқори малакали мутахассислар, педагог ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини илғор хориж тажрибасини ўрганиш ва унинг энг яхши ютуқларини давлат ва жамоат тузилмалари, иқтисодиёт тармоқларида татбиқ этиш асосида жиддий қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш заруратини тақозо этади. 

Олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам айнан шу мақсадларга қаратилган. Зеро, ушбу тизим турли даражадаги камчиликлардан холи эмас.

Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича қўмитаси (UNESCO) ва консалтинг ташкилоти (DGP Research & Consulting) ҳамкорлигида жалб қилинган нуфузли хорижий экспертлар гуруҳи томонидан 2017 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси таълим тизимини комплекс ўрганиш бўйича ўтказилган таҳлиллар натижалари асосида берилган хулосаларда олий таълим жараёнида назария ва амалиёт яхлитлиги таъминланмаганлиги, талабаларнинг малакавий амалиётларини ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказиш самарали ташкил этилмагани оқибатида битирувчиларнинг аксарият қисми тайёр мутахассис бўлиб чиқиш ўрнига, ишга жойлашгандан кейин қайтадан ўз касбини, мутахассислигини ўрганаётганлиги, шунингдек, таълим сифатини назорат қилиш механизми замонавий талабларга жавоб бермаслиги, таълим муассасаларида малакали педагог ва бошқарув кадрларининг етишмаслиги, хорижий таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик етарлича йўлга қўйилмаганлиги каби камчиликлар қайд этилган. 

Вилоятларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш, ёшларнинг ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш борасида таълим муассасаларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш йўналишларида қатор долзарб масалалар мавжуд. 

Саноат ишлаб чиқариш тармоқларининг узоқ муддатли ва барқарор ривожланиши, янги ишлаб чиқариш воситаларини амалга татбиқ қилиш, уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдаги самарадорлигини таъминлаш ва юқори оширилган қийматдаги маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича белгиланган вазифалар илғор халқаро тажрибалар асосида юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни талаб этади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар