“Барселона” ҳужумчиси Неймарнинг “ПСЖ”га трансфери Испания профессионал футбол лигасининг қатъий позицияси сабабли амалга ошмаслиги мумкин. Бу ҳақда лига раҳбари Хавьер Тебас ва “Барса”даги манбага иқтибос келтирган ҳолда Sport.es хабар бермоқда.

Лига раҳбарияти бразилияликнинг шартномасидаги бир бандни фаоллаштириш имкониятини блоклашга қарор қилган. Бу банд Неймар отасининг клуб билан ўзаро тортишуви сабабли унга бошқа клубга 222 млн еврога ўтиш имконини беради. Неймар отаси 2016 йил ёзда амалга оширилган, футболчи шартномасини 2021 йил ёзигача узайтириш келишувига кўра, “Барса”дан 26 млн евро гонорар олиши керак эди. Бироқ каталон клубида футболчи шартноманинг охиригача клубда ўйнамаса, унинг отасига берилиши керак бўлган бутун суммани тўлашни исташмаяпти. Агар футболчи қолса, унда барча пуллар унинг отаси ҳисоб рақамига ўтказилади, аксинча эса томонлар судлашишига тўғри келади.

Бундан ташқари, Тебас “ПСЖ” молиявий фэйр-плей қоидасини бузмай, Неймар учун 222 млн евро тўлай олишини тушунмаяпти. Айни вақтда футболчи трансфери музлатиб қўйилган.