Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг рафиқаси Сара Нетаньяху бугун коррупция бўйича иш юзасидан сўроқ қилинади. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берган.

Мамлакат бош вазири рафиқасининг исми бир неча ойдан бери коррупция ҳолатларини суриштирувдан ўтказиш бўйича хабарларда тилга олинмоқда.

Нетаньяхунинг ўзи коррупцияда айбланмоқда, хусусан, у тадбиркорлардан маблағлар олиш, бир медиа-магнат билан уни ўз томонига оғдириб олиш ҳамда Германиядан бўлган сув ости кемалари билан келишув юзасидан савдолашишда айбланмоқда.

Шу билан бирга, полиция Нетаньяху рафиқасини давлат бюджетидан харажатлари бўйича алоҳида терговдан ўтказмоқда.

Jerusalem Post газетасининг хабар беришича, айнан шундай айбловлар бўйича кўрсатма берган Сара Нетаньяху бугун яна сўроқ қилинади.

Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг ўзи коррупция бўйича иш юзасидан тергов доирасида полицияга бир неча маротаба гувоҳлик берган.