Қашқадарёлик оғуфуруш фуқаронинг фаолиятига чек қўйилди

Жамият 02 Август 2017 8457

Бухоро вилояти ИИБ  ходимлари томонидан вилоят ҳудудида олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи О.Ботировнинг ҳаракатлари ходимларга шубҳа уйғотади. Бу ҳақда Кун.uz’га Бухоро ИИБ хабар берди.

Касбилик бу фуқаронинг қинғир ишлари ҳақида тўпланган маълумотлар асосида, тезкор ходимлар томонидан унинг борар манзилларига “тузоқ”  қўйилиб, охир-оқибат О.Ботировнинг асл “фаолият”и фош этилади.

Ушбу фуқаро айланма йўллар орқали Бухоро вилоятига келиб бу ерда ўзининг доимий мижозларига наркотик моддаларни сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланади. Тадбир давомида ходимлар “оғуфуруш” О.Ботировни “Спички” ёзувли гугурт қутисига жойлаштирилган жами 26,19 грамм миқдоридаги “марихуанна” гиёҳвандлик моддасини 800 минг сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга оладилар.

О.Ботиров билан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу наркотик моддаларни Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида яшовчи Султон исмли фуқародан 750.000 сўмга сотиб олганлиги аниқланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар