Кун.уз тадқиқоти: Самарқандда гўшт маҳсулотлари аҳолига қанчадан таклиф этилмоқда? 

Ўзбекистон 02 Август 2017 19661

Гўшт нархининг юртимиз бўйлаб кескин ошишидан аввал Самарқанд шаҳрида гўштлар қассобхоналарда сифати ва турига қараб килоси 25–27 минг сўмдан сотилаётган эди. Самарқанд шаҳрида аҳвол қанақалигини билиш учун шаҳардаги марказий бозорлар ва супермаркетлар бўйлаб кичикроқ тадқиқот уюштирдик.

Сўғдиёна даҳасидаги «Дамариқ» бозорида ва унга ёндош қассобхоналарда мол гўштнинг килограмми 32–35 минг сўмдан сотилмоқда. Бу ичида суяги бор гўшт. Суяксиз, лаҳм гўштнинг баҳоси 38–40 минг.

Шаҳар марказидаги «Мармар» бозорда сифати ҳаминқадар бўлган гўштнинг бир килограмми 32 минг сўмдан нархлаб қўйилган. Лаҳм гўштни эса қассоб 38 мингдан ўлчаб беришга рози. Шу бозорда товуқ гўшти 22 минг сўмдан сотилмоқда.

Шаҳардаги энг йирик бозор — «Сиёб» бозорида растада, музлаткичсиз, офтобда қоқ бўлишга улгурган, антисанитария ҳолатида сотилаётган сифатсизроқ мол гўштнинг нархини 28 минг сўм дейишди. (Электрон тарозининг нарх кўрсаткичида 32 рақами турганидан, бу лаҳм гўштнинг нархи бўлса керак, деган тахминга бордик).

Бозордаги музлаткичли гўшт расталарида мол гўштининг суяклиси 32–34 мингдан, лаҳм гўшт 38-40 минг сўмдан сотилмоқда. Қўй гўштининг килоси 30 минг дейилди. 

«Сиёб» бозорида товуқ гўшти 21 минг сўмдан, тухумлар катта кичиклигига қараб 300–500 сўм атрофида сотилмоқда.

Мол гўштининг нархи борасида айрим туманлардан ҳам маълумот олишга муваффақ бўлдик. Ургутда гўштнинг килограмми сифатига қараб 32 мингдан 35 минг сўмгача сотилмоқда. Паст Дарғом тумани маркази Жума шаҳри деҳқон бозорида жойи, суякли гўштнинг сифати, харид қилаётган одамига қараб 32–35 минг сўм оралигида сотилмоқда. Нарпай туманининг Мирбозор қўрғонида гўшт 27–28 минг сўмдан савдога чиқарилмоқда.

Самарқанд шаҳридаги йирик супермаркетларда гўшт қанчадан сотилмоқда? Албатта, бозорлар ва қассобхоналардан фарқли ўлароқ, бу ердан гўштни нақдсиз пулга — пластик карточкаларга харид қилиш мумкин.

«Корзинка.уз» супермаркетида мол гўшти килограмми 31.000 дан 47.290 сўмгача, қўй гўшти 33290 сўмдан 36590 сўмгача савдога чиқарилган.

«Макро» супермаркетида мол гўшти килоси 33.490 сўмдан 44.000 сўмгача, қўй гўшти эса 30000 сўмдан 32500 сўмгача сотилмоқда.

«Фаравон.уз» супермаркетида мол гўшти харидорларга килоси 33.490 сўмдан 44.000 сўмгача, қўй гўшти эса 29000 сўмдан 32000 сўмгача таклиф этилмоқда.

Мухтасар қилиб айтилганда, янги сўйилган, сифатли, кўриниши иштаҳатортар, суякли гўштнинг бир килограммини Самарқанд қассобхоналарида 35 минг сўмга таклиф этишмоқда. Шаҳардаги супермаркетларда шундай сифатдаги гўштни 38–40 минг сўмга оласиз. Суяксиз, лаҳм гўштнинг энг сифатлиси қассобларда 40.000 сўм, супермаркетларда — 44 минг.

Ўз мухбиримиз.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар