Мажидов: Ўзбекистонда абитуриентлар сони ўсганига қарамай, ОТМга қабул квоталари ўзгармаган

Ўзбекистон 02 Август 2017 4335
Фото: Халқаро пресс-клуб

Ўзбекистонда ОТМларга кириш бўйича ўртача танлов бир ўринга 11 кишини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, олий таълим олишни истовчилар сони ҳар йили 10-15 фоизга ошиб бормоқда. Хусусан, 1 август куни бўлиб ўтган тест синовларида иштирок этиш учун 730 мингга яқин абитуриент ҳужжат топширган. Бу рақам 2016 йилда 660 мингни ташкил этган. Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган сессияда шу ҳақда маълум қилди.  

Аммо, шунга қарамай, Ўзбекистонда кўп йиллар мобайнида олий ўқув юртларига қабул қилиш квоталари ўзгармай келаётган эди. Жорий йили бу борада ҳам ўзгаришга қўл урилди ҳамда ОТМга талабаларни қабул қилиш квоталари республика бўйича 10 фоизга оширилди.

Мажидовга кўра, қабул қилинадиган талабаларни бирданига 10 фоизга ошириш ҳам катта кўрсаткичдир. Чунки, бунинг учун олий таълим муассасаларида жиддий тайёргарлик кўриш талаб этилади. Қолаверса, моддий база, педагог ўқитувчилар, ўқув лабораториялар керак бўлади. 

Вазирнинг эътироф этишича, ўзбек ёшларида олий таълимни олишга қизиқиш жуда ҳам юқори. Шу боисдан ҳам абитуриентлар ва талабаликка қабул қилинувчилар ўртасидаги муносиб рақобатни таъминлаш соҳасида кўп ишлар қилиниши керак.  

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар