Lenovo‘га тегишли Motorola компанияси Moto G5S ва Moto G5S Plus смартфонларини намойиш этди. Смартфон номидаги S ҳарфи “махсус нашр” деган маънони билдиради. Ҳар иккала қурилма аввалги Moto G5 ва Moto G5 Plus’га нисбатан бир қанча янгиланмаларга эга, деб маълум қилди 3dnews.ru нашри.

Moto G5S металл корпус, тез қувватлаш TurboPower’ни қўллаб-қувватловчи 3000 мА-соат батарея, 16 Мп ли камера ва кенг бурчакли 5 Мп ли фронтал камера таклиф қилади.  Қурилма 5,2 дюймли экран, 8 ядроли процессор, 32 Гб доимий ва 3 Гб тезкор хотира билан жиҳозланган.

Яқинда чиққан Moto G5 эса Moto G5S’дан унча фарқ қилмайди: у 13 Мп ли камера, LED-чақноқ, 5 дюймли дисплей ва 2800 мА-соатлик батарея билан жиҳозланган.

Moto G5 Plus ва Moto G5S Plus ўртасидаги фарқлар эса анчагина. Moto G5S Plus 13 Мп ли камера билан жиҳозланган, у фотосуратларни яхшилаш дастурий функциялари билан тўлдирилган. Олд камера ҳам яхшиланган, унинг кўрсатиш қобилияти 8 Мп ни ташкил қилади, LED-чақноқ пайдо бўлган. G5S Plus экранининг диагонали 5,5 дйюмга етказилган. 

Қолган жиҳатлар бўйича G5S Plus телефони G5 Plus’дан унча фарқ қилмайди: иккаласида ҳам 3 ёки 4 Гб тезкор хотира, 32/64 Гб ички хотира, microSD’ни қўллаб-қувватлаш, 3 минг мА-соатли батарея ва бармоқ излари сканери мавжуд.