2017 йилда Сурияда камида 40 нафар россиялик ҳарбий хизматчи, шунингдек, ҳарбий кампаниядаги рус қисмлари вакиллари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотига кўра, ҳаётдан кўз юмганлар сони Россия мудофаа вазирлиги расмий маълумотларидан фарқ қилади. Мамлакат мудофаа вазирлиги 10 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган. Агентликнинг аниқлик киритишича, Сурияда 2017 йилда ҳалок бўлганлар орасида – 21 ёлланма ҳарбий ва 17 ҳарбий бор. Reuters яна икки кишининг шахсини аниқлай олмаган.

Таъкидланишича, Мудофаа вазирлиги ва Кремль бу борада изоҳ бермаган.