“Самарқанд” халқаро аэропорти тўлиқ таъмирдан кейин ўз ишини бошлади

Ўзбекистон 02 Август 2017 8991

“Самарқанд” халқаро аэропорти сунъий учиш-қўниш полосаси участкалари тўлиқ таъмири якунлангандан кейин 1 августдан самолётларни қабул қила бошлади. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизмати маълум қилди. 

Аэропорт 2017 йилнинг 1 июлидан 31 июлигача ёпиқ бўлган.

Бу вақт давомида турли идоралар ва компаниялар мутахассислари аэропортнинг сунъий учиш-қўниш полосасини тўлиқ таъмирдан чиқаришган. Барча таъмирлаш ишлари қисқа вақт ичида юқори сифатда амалга оширилган.

1 август куни аэропорт Россиянинг Utair авиакомпаниясининг биринчи самолётини қабул қилди.

Кўпроқ янгиликлар