Британиянинг Telegraph газетаси қиролича Елизавети II’нинг турмуш ўртоғи – Эдинбург ҳерцоги Филиппнинг ўлими ҳақида хато маълумот берди. Бу ҳақда Evening Standard хабар қилмоқда.

Афтидан, шаҳзода Филиппнинг вафотига бағишланган мақола сарлавҳаси маълум қилинган, сабаби қироличанинг турмуш ўртоғи неча ёшда экани кўрсатилмаган.

Букингҳем саройи изоҳ беришдан бош тортди. Нашр Telegraph’дан ҳам бу борада тушунтириш ололмади.

Эдинбург ҳерцоги чоршанба, 2 август куни расмий тадбирга сўнгги бор келиши керак. Аввал хабар берилганидек, 96 ёшли Филипп пенсияга чиқмоқда. Қироличанинг турмуш ўртоғи Лондондаги Британия денгиз пиёда аскарлари хайрия парадида қатнашиши кутилмоқда.