2017 йилнинг 29 июнь куни тахминан соат 15:10ларда вояга етмаган Халилилло Акбаров Учтепа тумани ҳудудида вояга етмаган Беҳруз Алимов (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида, унга ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳатини етказган. Натижада Б.Алимов қорин соҳаси тешиб кирувчи санчилган-кесилган жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.