Ўзбекистондаги ОТМ ҳузурида биттадан академик лицейлар сақлаб қолинади. Уларда таълим бериш жараёни битта жойда ташкил этилади. Бунда олий таълим муассасасининг ўз лицейидаги таълим жараёнида бевосита иштирок этиши талаби қўйилмоқда. Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ХПК сессияда иштирок этган журналист саволига шундай жавоб берди.

Унинг айтишича, академик лицейлар тизимини ислоҳ қилишнинг асоси уларнинг олий ўқув юртлари билан алоқасини мустаҳкамлаш бўлади. 

“Энди мамлакатда 60 та ОТМ ҳузурида биттадан академик лицей қолади. Бундан ташқари, 7 та хорижий олий таълим муассасаларининг яна 7 та лицей ҳам фаолият юритади”, - деди Иномжон Мажидов.