«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Инстаграмдаги саҳифасида Неймар билан таъсирчан хайрлашди.

Бразилиялик футболчи тез орада «ПСЖ» аъзосига айланиши кутилмоқда.

«Дўстим, шунча йиллар давомида сен билан бирга тўп суриш ёқимли эди. Фаолиятингнинг янги босқичида сенга омад тилайман»  - деб ёзган Месси.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳужумчи «Барселона» таркибига 2013 йилда қўшилган эди. У жами 186 ўйинда майдонга тушиб, 105та гол урган ва 80та голга ҳаммуаллифлик қилган.