Владимир Путинга дунёнинг энг бой одами мақоми берилди

Жаҳон 02 Август 2017 82451

Жефф Безос ўзига тегишли Amazon акциялари ошгани сабабли бир кунга Билл Гейтсни четга суриб, дунёнинг энг бой одамига айланган бир пайтда Hermitage Capital Management ижрочи директори Уильям Браудер бу мақомни бошқа одамга – Россия президенти Владимир Путинга берди. MarketWatchнинг хабар қилишича, Браудер бу ҳақда АҚШ сенатининг Россиянинг АҚШдаги президентлик сайловларига аралашувини тергов қилаётган юридик қўмита олдидаги нутқида айтиб ўтди.  

“Фикримча, Владимир Путин 200 млрд доллар туради”, деб айтди у.

Браудер жамғармаси бир вақтлар Россиядаги энг йирик инвесторлардан бири бўлган, у "Газпром", "Сургутнефтегаз" ва бир қатор бошқа компаниялар акцияларига эга бўлган.

2005 йилда Браудерга Россияга кириш ёпилган. Молиячининг айтишича, “Юкос” компанияси эгаси Михаил Ходорковский 2003 йилда ҳибсга олингандан кейин Путин россиялик олигархларни тўплаб, улар оладиган даромадни шахсан ўзи билан бўлишишни таклиф қилган. Браудер Путиннинг бойлиги 200 млрд долларга тенглигини 2015 йил февралда баҳолаган, бироқ у ўшанда ҳам, кейинроқ ҳам бунинг исботини келтирмаган.

2007 йилда россиялик сиёсатчи Станислав Белковский Путиннинг бойлигини 40 млрд долларга баҳолаган.

Расмий декларацияга кўра, Россия президентининг ўтган йилги даромади бутун йил давомида 8,86 млн рублни ташкил қилган. 

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар