“Зенит” билан ўйинга кетаётган Исроил жамоаси футболчилари аэропортда адашиб қолишди

Спорт 02 Август 2017 5552

Исроилнинг "Бней Йегуда" жамоасининг икки футболчиси Аяде Абаши ва Бин Тургеман Истанбул аэропортида бир рейсдан бошқасига ўтиш чоғида адашиб қолдилар. Натижада ўйинчилар Санкт-Петербургга бўлган рейсга кечикишган, деб хабар бермоқда "Р-Спорт" Sport5 интернет саҳифасига асосан.

Таъкидланишича, энди спортчилар Петербургга бошқа рейс билан келишади, ушбу ҳодиса уларга Европа лигасининг учинчи саралаш босқичи доирасидаги “Зенит” билан ўйинда иштирок этишга халақит бермаслиги лозим. Баҳс 3 августга белгиланган.

Ушбу жамоаларнинг Исроилда ўтган биринчи учрашувида рус клуби 2:0 ҳисобида зафар қучганди. “Зенит” ғалаба қозонадиган бўлса, икки учрашув якунига кўра плей-оффга йўлланма олади, унга қуръа ташлаш эса 4 август куни бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар