Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 4 август куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 21-23, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 20-25, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 22-27, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 22-27, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.