70 млн сўмлик солиқларни тўламаган МЧЖ раиси жазога тортилди

Жамият 03 Август 2017 5993

Маҳмуд Раҳимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2014 йилда “Yunona Trans servis” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиб, иш бошлади. Қонунларга риоя қилиб, ҳалол фаолият юритган кезларда ҳамма иши жойида эди. Аммо вақт ўтиб М.Раҳимов ноқонуний йўлга кириб қолганини ўзи ҳам сезмай қолди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

У 2012 йилда жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар суди томонидан ЖКнинг 209-, 189-моддари тегишли бандлари билан айбли, деб топилиб, Олий Мажлис Сенати томонидан қабул қилинган амнистия акти жонига оро кирган, жиноят иши ҳаракатдан тугатилган эди. М.Раҳимовнинг бу галги ҳаракати кўрнинг ҳассасини такрор йўқотишига ўхшаб кетади.

М.Раҳимов билан гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, ҳужжатларни қалбакилаштириш, ундан фойдаланиш, хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш ҳамда кўп миқдордаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш каби жиноятларни содир қилади. Жумладан, 2016 йил 13 сентябрь куни “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси Т.Нурматовга фойдаланиш мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган “Yunona Trans servis” МЧЖнинг йўл варақасини қалбакилаштириб бергани етмаганидек, йўл варақасининг тегишли графаларига “тиббий соғ”, “техник соз” муҳрларини ҳам босиб беради. М.Раҳимов бу хатти-ҳаракати билан йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланиши учун лицензияси бўлмаган Т.Нурматовга қонун хилоф тарзда фаолият юритишига имконият яратиб берган.

М.Раҳимов 2015-2016 йиллар давомида “Yunona Trans servis” МЧЖнинг йўналишли маршрут ҳайдовчиларидан жами 582 млн 260 минг сўм нақд пул маблағларини йиғиб олиб, ими-жимида юраверади. Инкассация шартномаси тузиш, пулларни назорат-касса машинасидан ўтказиш ёки банкка топшириш хаёлига ҳам келмади. МЧЖ раиси давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 70 млн. 724 минг сўм миқдоридаги солиқ ва мажбурий тўловларни ҳам тўламади.

Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг ҳукмига биноан М.Раҳимовга энг кам ойлик иш ҳақининг 150 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12436 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26502 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46315 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47355 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 330 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1809 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1800 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар