2017 йилнинг 23 июль куни тахминан соат 11:00ларда номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Яккасарой туманида жойлашган уйнинг кириш йўлагида бўла туриб, шу ерда қаровсиз қолдирилган фуқаро Маъмур Муҳитовга (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) тегишли “Урал” русумли велосипедини ўғирлаган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни муқаддам судланган Александр Умаров содир этганликлари аниқланган. 

А.Умаровга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.