Яманда етти миллион киши очарчилик таҳдидига тўқнаш келди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Бошқармаси офиси сайтида эълон қилинган ҳисоботда айтилади.

Ҳисоботда айтилишича, мамлакатда 5 ёшгача бўлган 2,3 миллион бола тўйиб овқат емайди.

Яман аҳолисининг учдан икки қисми гуманитар ёрдам ва ҳимоя, бошпана, озиқ-овқат, ичимлик суви ҳамда тиббий ёрдамга муҳтождир. 

Ҳужжатда Амрон вилоятининг Хамир тумани яқинидаги лагерларда жойлаштирилган қочқинлар ҳақида ҳам ҳикоя қилинади. Бундан ташқари, уч миллион киши мамлакатдан қочиб чиқишга мажбур бўлган, яна миллион инсон мамлакат ичида бошқа жойга кўчиб ўтган.

БМТдан эслатишларича, мамлакатда асосий тиббий хизматларни олиш бироз мушкул, шу сабабдан вабо эпидемияси билан курашиш анча қийинлашган.