Асли Филиппиндан бўлган Хосе Роммел Умано ўтган йилнинг кузида Нью-Йоркка, оиласи билан яшаш учун кўчиб ўтган. Унинг турмуш ўртоғи АҚШда истиқомат қилаётганига кўп бўлмаган. Бу содда амалиёт саналади: АҚШ ҳукумати мамлакат резидентига айланган шахсларнинг оила аъзоларига кенгроқ имконият бериши кузатилган. Қизиқарлиси шундаки, Роммел Умано Токио Университети магистранти, қобилиятли меъмор ва йигирма йилдан ортиқ вақт мобайнида Японияда яшаб, ишлаган тажрибали ходим.

Бундай алоҳида кишилар тарихидан аён бўляптики, 2011-2015 йиллар давомида АҚШга кўчиб ўтган иммигрантларнинг деярли ярмидан кўпи бакалавр даражасига эга мутахассислар бўлган. "Шунга қарамай, бу Америка диёрига келиш оила муносабатларига асосланиб қолаётганини билдиради", - деб ёзилади Жинни Баталованинг Миграция сиёсати институти томонидан чоп этилган таҳлилий ҳужжатида.

Барчага ўзининг анти-иммигрант қарашлари билан танилиб улгурган АҚШ президенти Доналд Трамп Америкага келувчилар оқимини ўзгартирмоқчи. 1967 йил Канада мигрантлар учун сифат ва талаб меъёрларини эълон қилган бўлиб, бунда асосан уларнинг илмий даражаси, иш тажрибаси, маҳаллий тилни пухта билиши инобатга олинади. Канаданинг тажрибасидан фойдаланган ҳолда Австралия ҳам мигрантлар учун янги қоидаларни жорий этишини билдирган эди. Эндиликда АҚШ ўзи учун шу икки давлатнинг талаб меъёрларини эталон қилиб олиши кутилмоқда. Бу билан оила, қариндошлик муносабатлари асосида эмас, балки касбий ва илмий маҳоратига қараб иммигрантларга резидентлик тақдим этилади.

2015 йилдаги "Грин кард"нинг янги бир миллион соҳибларининг деярли яримидан кўпи фуқароликка эга шахсларнинг яқин қариндошлари бўлиб чиққан. Шу рақамлар кетидан 20 фоиз келгуси иммигрантлар махсус таклифнома орқали АҚШга етиб келишган. Бироқ, 1986-1990 йилларда мамлакатга ташриф буюрган резидентлар илмий даражасига қараганда сўнгги авлод иммигрантларининг олий таълим муассасасини тамомлаганлик ҳақидаги ҳужжатлари 27 фоизга кўпроқ деб ҳисобланмоқда.

Иммигрантлар олдидан яна бир муаммо туради: хорижий диплом АҚШ маҳаллий компаниялари томонидан ҳар доим ҳам тан олинмайди. Роммел Умано ҳам тажрибали меъмор, магистр дажарасига эга иммигрант бўлса ҳам иш топиши қийин кечди. Бундай ижтимоий масалалар ҳали ечилмаган.