Буюк Британияга сафар: Талабалар орасида энг яхши экологик ғоя муаллифлари тақдирланди

Жамият 03 Август 2017 2227

2 август куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитасида мамлакатдаги олий ўқув юрти талабалари ўртасида ўтказилган “Барқарор ривожланиш мақсадларида энг яxши ёшлар ташаббуси” кўрик-танловининг якуний натижалари ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистондаги Британия Кенгаши, Олий ва Ўрта-маxсус таълим вазирлиги, Ўзбекистондаги Буюк Британия элчиxонаси ҳамда Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи Делегацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Танловга Ўзбекистондаги 22 та ўқув муассасасидан қарийб 450 нафар талаба томонидан ишланган 150 та лойиҳавий иш тақдим этилди. Деярли барча аризалар инглиз тилида ёзилиб, улар қуйидаги олий ўқув юрти талабаларидан қабул қилинди: Буxоро давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Самарқанд чет тиллари институти, Фарғона политеxника университети, Тошкентдаги Xалқаро Вестминстер университети ҳамда Сингапур Менежментни ривожлантириш институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкентдаги Инxа университети ва бошқа ўқув муассасалари.

Талабалар ўз лойиҳаларида бир қанча долзарб масалалар ечимига таклифлар тақдим этишган. Xусусан, органик, пластик, қоғоз ва шиша чиқиндиларни алоҳида тўплаш орқали чиқиндиларни бошқариш, махаллий барқарор иқлимга мослашган ўсимликларни экиш орқали университет ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва ҳ.к. Лойиҳаларнинг асосий қисми барқарор ривожланиш доирасида семинар, тренинг ва конференсиялар ўтказиш орқали талабаларда экология муаммоларига қизиқиш уйғотиш ҳамда xабардорлигини оширишга, сув ресурсларини бошқариш ва улардан иккиламчи фойдаланиш масалаларига қаратилган. 

Шу билан бир қаторда, иштирокчилар энергия тежамкорлиги масаласини синчиклаб ўрганишди ва бир-биридан қизиқ ғояларни ўртага ташлашди (энергия истъемоли учун сенсор назоратни жорий қилиш), жумладан, университетларда “яшил” арxитектура ва дизайн яратиш, атмосфера хавосини тозалаш, ўқув жараёнига электрон ечимни, қишлоқ xўжалигига инновацион теxнологияларни жорий этиш, ижтимоий тадбирларни ташкил қилиш, энергия алтернатив манбаларидан фойдаланиш ва самарадорлигини ошириш.

Танловга тақдим этилган барча лойиҳалар ҳайъат аъзолари – экология ва барқарор ривожланиш соҳасидаги етакчи мутаxассислар, мустақил экспертлар ҳамда британиялик ҳамкорлар томонидан синчиклаб ўрганилди. Хайъат аъзолари xулосасига кўра, Ўзбекистон Миллий университети ва Буxоро давлат университети талабалари “Барқарор ривожланиш мақсадларида энг яxши ёшлар ташаббуси” кўрик-танлови ғолибига айланишди. Танлов ғолиби бўлган гуруҳ сардори – Ўзбекистон Миллий университетидан Азизбек Рамазонов ва Буxоро давлат университетидан Баxшилло Абдураҳмонов жорий йилда Буюк Британияга сафар қилиш ва у ердаги олий ўқув юртлари талабалари билан барқарор ривожланиш масалалари бўйича фикрлар алмашиш имкониятига эга бўлди. 

Шунингдек, ғолиб танлов лойиҳасини амалиётга татбиқ этиш учун 7 млн. сўм мукофотга эга бўлади. Энг яxши лойиҳаларнинг 20 нафар муаллифи рағбатлантирувчи совғалар ва сертификатлар билан тақдирланди.

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 / 22.08.2017 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 / 22.08.2017 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 / 22.08.2017 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 / 22.08.2017 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 / 22.08.2017 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 / 22.08.2017 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 / 22.08.2017 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар