Эшаклар чарчаб қолиши туфайли контрабандачилар машинани чегарадан олиб ўта олишмади

Жамият 03 Август 2017 22359

ЖАР полициячилари Mercedes-Benz C220 автомобили 4 эшак орқали Зимбабвега олиб ўтилиши олдини олишди. Бу ҳақда TimesLIVE портали хабар тарқатди.

Ҳуқуқ тартибот органлари жиноятчилар машинани икки давлат ўртасидаги чегара бўйлаб ўтган Лимпопо дарёсининг қуриб қолган қисмидан эшаклар ёрдамида олиб ўтмоқчи бўлганида қўлга олишган.

«Эшаклар автомобилни дарё ўзанидан судрашган. Эшаклар чарчаб қолгач, ходимларимиз уларга етиб олишган», — деган маҳаллий полиция вакили.

Жиноятчилар эшаклар ва машинани қолдириб Зимбабве ҳудудига қочиб кетишган. Ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олинмаган.

Бу ҳодиса 31 июль куни рўй берган, жониворлар бу ҳодиса вақтида жабрланмаган.

2 август куни Зимбабедаги The Herald нашрида ёзилишича, Жанубий Африка Республикасида чегарадаги ноқонуний миграция ва контрабандага қарши кураш олиб борилмоқда. Кейинги ҳафтада полициячилар чегара орқали машина олиб ўтилишига бўлган 5та ҳаракатни тўхтатишган.

Ўтган йилнинг декабрида ҳам полиция контрабандачилар Лимпопо ўзанида эшаклар орқали машина олиб ўтилишига ҳаракат олдини олишганди.

The Herald нашрида қайд этилишича, ЖАРда ўғирланган машиналарнинг аксари Малави ва Танзанияда пайдо бўлади.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46401 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7239 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18544 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1498 Спорт
Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар