3 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, етакчи ташкилотлар билан маълум бир маданият ва санъат муассасалари ўртасида “Дўстлик клуби” ташкил қилинади.

Қайд этилишича, Миллий банк Ўзбекистон давлат консерваториясини оталиққа олса,

Олмалиқ тоғ-кон металлургия заводи Маданият ва санъат институтига,

Халқ банки Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасига,

“Озиқовқатсаноатхолдинг” Юнус Ражабий номидаги мақомчилар ансамблига,

“Ўзбеккимёсаноат” Миллий театрга,

“Ўзбекнефтегаз” Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрига,

“Ўзбекметаллургия компанияси” Драма театрига,

“Ўзсаноатқурилишбанк” Муқимий номидаги мусиқали театрга,

Ахборот технологиялари вазирлиги Ёш томошабинлар театрига,

“Ўзагросуғурта” рус драма театрига,

Ёшлар иттифоқи Ёшлар театрига,

“Ўзбекистон темир йўллари” янги ташкил этилувчи Сатира театрига,

“Алоқабанк” “Томоша” болалар театрига,

“Микрокредитбанк” “Дийдор” театр студиясига,

“Асакабанк” Бастакорлар уюшмасига,

“Ўзвиносаноатхолдинг” Рассомлар уюшмасига,

“Ипотебанк” Рақс ва хореография санъати мактабига,

“Ўздонмаҳсулот” Миллий рассомчилик ва дизайн институтига,

“Ўзавтосаноат” “Ўзбеккино”га,

Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси Журналистлар ижодий уюшмасига “Дўстлик клуби” орқали кўмак беради.