Hyperloop капсуласи 300 км/соат дан кўпроқ тезликка эришди

Технология 03 Август 2017 3855

Илон Маскнинг Hyperloop One транспорт тизими лойиҳаси синовининг янги босқичида XP-1 йўловчи капсуласи 192 миль/соат (308,9 км/соат) тезликка эришди.

Лойиҳа Маск томондан 2013 йил августда тақдим қилинган. Лойиҳа ғоясига кўра, йўловчилар, юклар ва автомобилларни таший оладиган капсулалар аэродинамик қаршиликни камайтириш учун нормал атмосфера босимининг мингдан бирига тенг босим ушлаб туриладиган қувурлар бўйича ҳаракатланади.   

Капсулаларнинг Hyperloop тизими қувурларида ҳаракатланишининг назарий тезлиги 1,2 минг км/соатни ташкил қилади. Дунёнинг турли қисмларида Hyperloop’нинг бир неча “шохчалари” мавжуд ва айнан Hyperloop One’да капсулаларни соатига 740 км тезлик билан ҳаракатлантириш режалаштирилмоқда. Яқинда ўтказилган синовларда капсула 308,9 км/соат тезликка эришган. Мана, бу қандай кўриниш олган:

Синовлар Лас-Вегас яқинидаги DevLoop синов участкасида ўтказилган. Капсула қувур бўйлаб 300 метр юргач, унинг тормоз тизими ишга туширилган. Бунда DevLoop қувуридаги босим денгиз сатҳидан 60,9 минг метрга етган. Қуйида синовнинг барча босқичларини батафсил намойиш қилувчи видео берилган:

Синовнинг кейинги босқичларида 250 миль/соат (402,3 км/соат) тезликка эришиш режалаштирилмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9781 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22681 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45453 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46875 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 538 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1202 Спорт
Кўпроқ янгиликлар