Иқтисодий суд ишларини юритиш янги кодексда акс эттирилади

Иқтисодиёт 03 Август 2017 2928

Иқтисодий процессуал кодекс лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди, деб хабар бермоқда Norma.uz.

Эслатиб ўтамиз, Иқтисодий процессуал кодекс лойиҳасини (ИПК) жорий йилнинг 1 сентябригача Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш топширилган. 

ИПК лойиҳаси 5 бўлим, 36 боб ва 337 моддадан иборат. Лойиҳада амалдаги ХПКда мавжуд камчиликлар  бартараф этилди.

Жумладан, янги Кодекснинг лойиҳаси қуйидаги ўзгартиришларни кўзда тутади:

1 – хорижий судлар ва арбитражларнинг қарорларини эътироф этиш ва ижро этиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд ишини  юритиш тартибини, шунингдек юридик аҳамиятга эга фактларни ўрнатиш тўғрисидаги ишларни регламентлайди;
 
2 – вилоят даражасидаги иқтисодий судларнинг судловга тегишлилигига Ўзбекистон норезидентлари-чет эл фуқаролари иштирокидаги ишлар ва  хорижий судлар ва арбитражларнинг қарорларини эътироф этиш ва ижро этиш тўғрисидаги ишлар киритилди;

3 – судловга тегишлиликнинг умумий қоидасига тузатиш киритилди: юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга даъволар улар рўйхатдан ўтказилган жой бўйича судга тақдим этилади (ҳозир – жавобгарнинг жойлашган жойи бўйича);

4 – прокурор фуқаролар, устав жамғармасида давлат улуши бўлмаган юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан судга мурожаат қилади. Бунда фуқаролар ва хусусий ташкилотлардан даъво аризаси бериш учун ёзма равишдаги розилик талаб этилади;

5 – вакиллар ихтиёрий (шартномавий) ва профессионал (адвокатлар)га тоифалаштирилган;

6 – солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулкига қаратишнинг суд тартиби чиқариб ташланмоқда;

7 – коммунал қарзларини суд тартибида ундириш учун унинг миқдори фуқаролар учун камида ЭКИҲнинг 5 баравари ва юридик шахслар учун камида ЭКИҲнинг 20 бараварини ташкил қилиши керак;

8 – яраштириш тартиб-таомилларини тартибга солувчи нормалар (келишув битими) алоҳида бобга бирлаштирилди;

9 – янги институтлар жорий этилмоқда:

•  суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш;
•  суд музокаралари;
•  суд иш юритувига апелляция, кассация шикоятини (протест) қабул қилишни рад этиш;
•  кўриб чиқмасдан апелляция, кассация шикоятини (протест) тузиш.

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар