LG Electronics ўз харидорларига совғалар ҳадя этмоқда

Технология 03 Август 2017 7558

LG Electronics компанияси иши ҳар доим бир мақсад – инсон ҳаётини яхшироқ, қулайроқ ва бахтлироқ қилишга қаратилган. Сиз ҳар куни фойдаланадиган буюмлар ҳаётингизни нафақат қулай ва гўзал қилиши керак, балки қувончга ҳам тўлдириши лозим. Айнан шунинг учун LG Electronics ўз харидорларига совғалар ҳадя этади!

Сиз LG смартфонини 28 июлдан 31 августга қадар бўлган муддатда харид қилиб, компаниядан Korzinka.uz дўконлар тармоғида харидни амалга ошириш учун 100 000 сўмгача сертификатни совға сифатида оласиз. Эндиликда, сиз нафақат ишончли ва сифатли хариддан хурсанд бўлишингиз, балки ўзингизга керакли бўлган маҳсулотларни умуман бепулга олишингиз мумкин!

 

LG G6: Ушлаш, кўриш, завқланиш

Биз кўп ҳолларда янги телефон хариди чоғида танлов олдида қоламиз – қайси моделнинг дизайни яхши, қайси смартфон бизга ўзининг ишлаши билан ёқади, бошқа модель эса камера имкониятлари билан қизиқ. G6 – бу бизнинг хоҳиш-истакларимизни бир ерда уйғунлаштирувчи ноёб ҳодисалардан биридир. Кенг шаклли дисплей, рамкаларнинг йўқлиги, ажойиб товуш, суратнинг жуда зўр сифати, хавфсизлик ва ишончлилик – LG мукаммалликка етишишнинг уддасидан чиқди. Сиз экранда юз бераётган ҳолатга бутунлай “ғарқ” бўласиз, ҳамда бу ўйин ёки севимли сериалнинг янги қисми экани умуман аҳамиятсиз. Сиз товушдан завқланасиз. Дўстларингиз билан жуда юқори сифатдаги фотосуратларни бўлишасиз.

“Селфи” ишқибозларини кенг кўриш бурчагига эга фронтал камера хурсанд қилади, у фотосуратда ҳаттоки жуда катта жамоани ҳам сиғдириши мумкин. Шу билан бирга, бармоқни тугмачага чўзиш шарт эмас – шунчаки қўлингизни уч сонияга букинг ва ажойиб фотосурат тайёр!

Хавфсизликка келадиган бўлсак, ишонч комил қилишингиз мумкинки – телефонни табассум қилиб очиш мумкин. Ҳамда бу оддий сўзлар эмас, балки қурилма эгасини таниб олиш бўйича қулай ва ишончли функциядир.

LG смартфонлар ишлаб чиқиб, ҳар доим дизайнга алоҳида эътибор қаратади, бироқ G6 нафақат чиройли телефон, балки ишончли ҳамдир. Йиғиш жараёнининг юқори аниқликда экани туфайли қурилма чанг, кир, сув ва зарбалардан қўрқмайди. Телефонни ерга тасодифан тушириб юбориш ёки у билан бирга сувга тушиб кетишдан чўчиманг - G6 сизни ранжитмайди!

Бу инновацияларнинг барчаси LG G6’ни замонавий жиҳатларга эга ноёб смартфонга айлантиради. У ўзига хос услубга эга, ихчам, инновацион ва жуда ишончлидир. Умуман, компания таклиф этаётган барча нарса каби. Шунинг учун G6’дан ташқари, сиз Stylus 3, Stylus 2, K10 (2017), K10, Power, X View смартфонларини харид қилишингиз мумкин. Бу қурилмаларнинг ҳар бири юқори эргономика, ўзига хос услубли дизайн, видео ва товушнинг юқори сифати билан ажралиб туради. Бу моделларнинг эгалари совға сифатида Korzinka.uz дўконлари тармоғида харидларни амалга ошириш учун 50 000 сўмга сертификатни олишади.

Сиз акция ҳақидаги батафсил маълумотни қуйидаги сайт орқали билиб олишингиз мумкин: lgblog.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар