Журналистлар Неймар «ПСЖ» билан 5 йиллик шартнома имзолаб бўлгани, у айни вақтда Париж йўлида экани ҳақида ёзишмоқда.

RMC Sport мухбири Муҳаммад Буҳафси Неймар аллақачон «ПСЖ» футболчисига айлангани ҳақида ёзмоқда.

«Неймар энди парижлик! У Барселонада «ПСЖ» раҳбарияти вакиллари билан 5 йиллик шартномага имзо чекди! У «Амьен»га қарши ўйнамоқчи!» – дея ёзган инсайдер.

Шунингдек, журналист Лоик Танзи ҳам Неймар янги клуби билан шартномага имзо чекиб бўлгани, ҳозирда Париж томон йўл олгани ҳақида ёзмоқда.

Бироз олдинроқ, «Барселона» Неймар учун шартномада кўрсатилган 222 миллион еврони қабул қилгани ва энди у ўз футболчиси эмаслигини расман маълум қилганди.

ОАВ маълумотига кўра, Неймарнинг Париж клубидаги йиллик маоши миқдори 30 миллион еврони ташкил этади.

«ПСЖ» шанба куни чемпионатнинг 1-тури доирасида «Амьен»га қарши ўйин ўтказади.