Мирзиёев журналистлар ижодий уюшмасининг ўрни деярли йўқ эканини айтди 

Ўзбекистон 03 Август 2017 6065

2017 йилнинг 3 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда маданият, санъат, адабиёт ва ОАВдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳамда келгусидаги вазифалар кўриб чиқилди. Йиғилишда барча вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда қатор идора, ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди.

Видеоселектор йиғилишида иштирок этган Кун.uz мухбирининг маълум қилишича, Президент журналистлар уюшмаси ва ёзувчилар уюшмаси фаолиятига тўхталиб ўтган. Ижодкорларнинг бугунги фаолияти қониқтирмоқдами, деган савол ўртага ташланган. Бугунги ижодий муҳитда турғунлик бор экани, жамият тафаккурининг эгалари бўлган адабиётчилар, санъатшунослар, уюшмалар яхши ишламаётгани айтилган. Адабиёт ва санъатнинг ёшлар тарбиясидаги энг катта куч экани таъкидланган. 

Мирзиёев журналистлар ижодий уюшмаси ва ёзувчилар ижодий уюшмасининг ўрни деярли йўқ эканини айтган. Шиддат билан ўсаётган замонда улар ортда қолгани, интернет ва юқори технологиялар ривожланган пайтда фақат юқоридан келадиган буйруқларни бажариб юришгани таъкидланган.

Бундан ташқари, Президент Фанлар академияси, Бастакорлар уюшмаси, Бадиий академиянинг фаолиятига тўхталиб ўтиб, Бадиий академияда 2003 йилдан бери сайловлар ўтказилмаганини айтди. 

Шунингдек, давлат раҳбари бадиий кенгаш умуман ишламаётгани, оммавий ахборот воситаларида енгил-елпи қўшиқлар, клиплар, кинолар тақдим этилаётганини таъкидланган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 58170 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33614 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41264 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5114 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16896 Ўзбекистон
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 0 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 5191 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Кўпроқ янгиликлар