Жанубий Корея миллий разведка хизматининг ички тергови хизматнинг мамлакатда 2012 йилги президентлик сайловлари натижасига таъсир қилишга уринганини кўрсатди. Бу ҳақда хизматнинг амалдор шахсига иқтибос келтирган ҳолда “Рёнхап” ахборот агентлиги маълум қилди. 

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, хизматнинг психологик уруш олиб бориш бўйича бўлими ходимлари сайловларгача ижтимоий тармоқларда ва янгиликлар порталларида мухолифатдан президентликка номзод Мун Чжэ Ин танқид қилинган хабарлар ва изоҳлар чоп эта бошлашган ва унинг рақиби, ўшанда етакчи партияни билдирган Пак Кин Хени қўллаб-қувватлашган.

Тергов гуруҳидаги яна бир манба бу операцияни бажариш ҳақидаги кўрсатмани ўша вақтда разведка раҳбари бўлган  Вон Се Хуннинг шахсан ўзи берганини маълум қилган. 

Ахборот агентлигининг таъкидлашича, Жанубий Кореяда янги президент Мун Чжэ Ин келгандан кейин махсус хизматларнинг ички сиёсатга аралашишига қарши курашишга ва уларни Шимолий Корея ва ташқи сиёсат билан боғлиқ маълумотларни қўлга киритиш ва таҳлил қилишга мажбур қилишга ваъда берганди. Унинг бундаги биринчи қадами хизматнинг қонунга хилоф ҳаракатларини тергов қилиш бўйича махсус гуруҳни шакллантириш бўлди. 

Мун Чжэ Ин майдаги муддатдан аввалги сайловлар натижаларига кўра Жанубий Корея президенти бўлди. У 2012 йилги сайловларда Пак Кин Хега сайловчиларнинг 3,5 фоиз овозини ютқазганди.