Politico: Цукерберг Клинтон президентлик кампаниясининг бош стратегини ишга ёллади

Жамият 03 Август 2017 2450

Facebook компанияси асосчиси Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чан маслаҳатчи сифатида Ҳиллари Клинтон президентлик кампаниясининг бош стратегини ёллади. Бу ҳақда Politico нашри ўз манбаларига асосланган ҳолда ёзмоқда.

Таъкидланишича, Жоэль Бененсон жамоат фикри масалалари бўйича мутахассис ҳисобланади. У, шунингдек, АҚШ президенти Барак Обаманинг асосий маслаҳатчиларидан бири эди. 

Бененсонга тегишли компания «Chan Zuckerberg Initiative» жамғармаси учун тадқиқот ўтказади.

Кўпроқ янгиликлар