Cessna енгил моторли самолёти Португалия пойтахти Лиссабон яқинида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Фавқулодда ҳодиса оқибатида икки киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди.

Воқеа Лиссабондан 30 км узоқликдаги пляжда юз берган, деб хабар бермоқда The Independent нашри. Самолёт пляжга у ерда одамлар гавжум бўлганда қўнган.

Самолёт қўнаётганда 8 ёшли қизчани ва қуёшда тобланаётган 50 ёшли эркакни босиб кетган. Қизчанинг ота-онасига ҳеч нарса қилмаган. 

Самолёт учувчиси ва йўловчи жароҳат олмаганлар ва полицияга етказилганлар.