Президент ролини ўйнамоқчи бўлган Трамп сайловларда иштирок этишни афзал кўрган

Жаҳон 03 Август 2017 4525
Фото: AP

Икки йил аввал Дональд Трамп “Акула торнадоси” деб номланган фильмнинг 3-қисмида АҚШ президенти ролида суратга тушмоқчи бўлган. “РИА Новости” ахборот агентлигининг АҚШ ОАВга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, дастлаб бу ролга Алясканинг собиқ губернатори Сара Пэйлин таклиф қилинган, бироқ у билан кечган музокаралар муваффақиятсиз якунланган.

Шундан кейин бу ролни ижро этиш таклифи ўшанда тадбиркор ва бошловчи бўлган Трампга билдирилган. “Дональд «ҳа” деб айтган. У унга таклиф қилинаётган нарсадан жуда ҳайратда эди”, деб айтди фильмни суратга олиш билан шуғулланган Asylum компанияси асосчиларидан бири Дэвид Лэтт.

Маълум қилинишича, Трамп билан музокаралар етарлича муваффақиятли кечиб, ҳаттоки шартнома ҳам тузилган.

Бироқ бир неча ҳафтадан кейин Трамп адвокати унинг президентлик сайловларида иштирок этмоқчилигини ва фильмларда суратга тушиш учун вақти йўқлигини айтиб, рад жавобини берган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар