Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Реал» MLS юлдузларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Чикагодаги «Солжер Филд» стадионида бўлиб ўтган ўйинда «қаймоқранглилар» жамоаси пенальтилар сериясида ғолиб чиқди.

Учрашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмади. Баҳснинг 59-дақиқасида «Реал» ҳужумчиси Борха Майораль ҳисобни очган бўлса, баҳснинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганида Доминик Дуайер мувозанатни тиклади. Пенальтилар сериясида мадридликларнинг омади келди — 4:2.

MLS юлдузлари – Реал – 1:1 (0:0), пенальтилар бўйича 2:4 .
Голлар: 0:1 – Майораль, 59, 1:1 – Дуайер, 87.
MLS юлдузлари: Ҳоуард (Фрай, 46), Ван Дамм (Грана, 46), Каппельхоф (Паркхерст, 46), Гарза (Бизли, 7; Хеджес, 46), Кака (Маккарти, 46), Брэдли (Валери, 46), Зуси (Акоста, 46), Швайнштайгер (Альмирон, 46), Вилья (Николич, 46), Алтидор (Пьятти, 31; дос Сантос, 62), Жовинко (Дуайер, 46).
«Реал»: Навас (Яньес, 46; Зидан, 72), Серхио Рамос (Вальехо, 46), Начо (Техеро, 72), Эрнандес (Марсело, 61), Хакими (Карвахаль, 61), Кроос (Себальос, 46), Иско (Ковачич, 61), Льоренте (Каземиро, 61), Асенсио (Бензема, 61), Васкес (Оскар Родригес, 72), Майораль (Бэйл, 61).

MLS сафида пенальтидан гол урганлар: Диего Валери, Мигель Альмирон. Гол ура олмаганлар: Доминик Дуайер, Жовани дос Сантос.
«Реал» сафида пенальтидан гол урганлар: Карим Бензема, Гарет Бэйл, Матео Ковачич, Марсело.