Россия бош вазири Дмитрий Медведев ҳукуматга электр транспорти учун давлат томонидан қўллаб-қувватлов чораларини ишлаб чиқиш ҳамда ички ёниш двигателига эга автомобиллардан йирик шаҳарлар ва курортларда фойдаланишни чеклаш бўйича таклифлар тўпламини кўриб чиқиш вазифасини топширди. Бу ҳақда «Известия» нашри ёзмоқда.

«Консорциум ва манфаатдор идоралар билан биргаликда ишни ташкил этишни сўрайман», - дейилади топшириқ матнида.

Хабар қилинишича, тегишли таклиф «КамАЗ» корхонаси бош директори Сергей Когогин томонидан кўриб чиқиш учун киритилган.

Шунингдек, у электромобиллар ва гибридли автомобилларга транспорт солиғининг “ноль” ставкасини ўрнатииш, ўрта муддатли даврда электротранспорт харид қилишга ёрдам кўрсатиш дастурини жорий этиш, электромобиллар ва гибридларга бепул автотураргоҳлар ташкил этиш таклифи билан чиқди.