Samsung Apple’ни чоракдаги даромад бўйича илк бора ортда қолдирди

Технология 03 Август 2017 2483

2017 йилнинг иккинчи чораги якунлари бўйича Apple компанияси соф даромади 8,72 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда компания матбуот релизида айтилади.

Бу кўрсаткич 12 фоизга ўсган. iPhone сотувлари 1,6 фоизга ошган бўлса (41,03 млн), iPad’ники – 15 фоизга (11,4 млн) кўтарилди.

Reuters агентлигининг таъкидлашича, чорак бўйича натижа таҳлилчиларнинг башоратидан юқори бўлди. Бу акциялар қийматининг 159,1 долларга қадар ошишига замин яратди.

Бироқ компаниянинг даромад кўрсаткичи Samsung’никидан 1,18 млрд долларга камроқни ташкил этди.

Аввалроқ Samsung 2017 йилнинг 2-чорагида рекорд даромад олгани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар