Сурхондарёда ота ўз ўғлининг қотилига айланди

Жамият 03 Август 2017 14346

Турмуш ўртоғи билан тўрт нафар фарзандини вояга етказган Суҳроб Маматов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ёши олтмишни қоралаганда суднинг қора курсисига ўтиришга мажбур бўлди, қотил деган ном орттирди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Аввалига ўғиллар ўз иши билан машғул, оила тинч-осуда ҳаёт кечирарди. Орада аввал катта ўғил, кейинчалик икки кичиги ҳам унинг ортидан Россия давлатига бориб, ишлаб келишди, “Кобальт” русумли автомашина сотиб олишди. Бироқ, кенжа ўғил Равшан спиртли ичкилик ичишга ружу қўйди. Ичиб, тинчгина ўтирса майли, тўполон қилиб ҳаммани безор қилишни одат қилди. Кундалик жанжаллардан безиган акалар алоҳида уй қуриб, чиқиб кетишди. Бебош ўғилнинг хархашасини кўтариш ота билан онага қолди.

Фожиа юз беришидан бир кун олдин ҳам кўчага чиқиб кетган кенжа ўғил кечки пайт маст ҳолда келиб, жанжал қилишни бошлади. Бироздан кейин ароқ олиб келмоқчилигини айтиб, машинанинг калитини қидира бошлади. Онаси ноилож унга озроқ пул олиб чиқиб бергач, Равшан кўчага чиқиб кетди. Кўп ўтмай бир шиша ароқ олиб келди-да, ҳовлида ўтирганча, ича бошлади. Шиша бўшагандан кейин деворга отиб синдирди. Бироз ўтиргач, “Ароғим қани?” дея тўполон қилишга тушди. Онаси уни тинчлантириш учун катта ўғлига пул бериб, дўконга жўнатди. Равшан ароқни қўлга олгач, тинчланди. Бироқ отгунча шишани бўшатиш баробарида ўзи ҳам ухламади, бошқаларни ҳам ухлатмади.

Эртасига эрталаб ҳам Равшаннинг кайфи тарқмаган эди. Бироздан кейин ҳовлида ота-бола тортишиб қолишди. Ота “ўғлим маст, ҳозир унга гап кор қилмайди”, демади, ўғил эса “бу отам-ку, ҳурматини қилай”, дейишга қодир эмасди. Хуллас, жанжал кучайиб, Равшан қўлига илинган нарсаларни дуч келган томонга ота бошлади. Бир маҳал қўлига тушган офтобани “Кобальт” автомашинасига отмоқчи бўлганида, ушлаб қолишди. Равшан шундан кейин сал тинчланди-ю, кейин яна жанжал қила бошлади. Бунга тоқат қилолмаган ота қўлидаги ҳасса билан унинг бошига орқа томонидан икки марта зарб билан урди. Равшан столга суяниб қолгач, ўртанча ўғли билан уни суяб, ичкарига олиб кириб, ётқизиб қўйишди. Шунда ҳам типирчилайвергач, отаси ташқаридан мол боғлашда ишлатиладиган арқон олиб кириб, оёқ-қўлини боғлаб, эшикни ташқаридан қулфлаб қўйди.

Ҳовлида бироз юргач, Равшан ўзига келгандан кейин уни тинч қўймаслиги хаёлидан ўтиб, уни тинчитишни ўйлаб қолди. Бу пайтда кўзига ҳеч нарса кўринмади, Равшан ўзининг пуштикамаридан бўлган жигарбанди эканини, ўзи уни кўтариб катта қилгани-ю, режаси эса жиноят эканини ўйлаб ҳам ўтирмади. Эшикчи очиб ичкарига кирди ва Равшанни бўға бошлади. Аммо кучи етмади. Шошганича ҳовлига чиқиб, сим топди. Бир учини ўғлининг қўл ва оёғининг бош бармоғига ўраб, учини иккига ажратди-да, розеткага тиқди. Равшани бир-икки типирчилаб, жим бўлди. Симларни ечиб олиб, ташқарига чиқди. Бу пайтда хотини қариндошиникига тўйга кетган эди. Ярим соат чамаси ҳовлида тентираб юргач, хонага кириб қараса, ўғлининг жони узилибди. Оёқ-қўлларини ечди. Эшикни яна қулфлади. 

Ярим тунда биров сўраса, йўқолиб қолди, дейишни режалаштирди ва ўғлининг жасадини кўрпага ўраб, бир амаллаб каналгача судраб борди ва сувга ташлаб юборди...

Бирорта жиноят жазосиз қолмайди. Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди Суҳроб Маматовга 15 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15927 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 97582 Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режаси тасдиқланди 
Саломатлигингизга бефарқ эмасмисиз – бу йўлда Azim Zomin Shifo сизга кўмакчи бўлади
09:00 2152 Lifestyle
Фототехника ишлаб чиқарувчи Polaroid компанияси смартфонлар бозорига қайтмоқчи
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2271 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 1486 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
07:31 1001 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 4475 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 3545 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар