Тадқиқот: 1 август тестларида қонун ва тартибга қанчалик риоя қилинди?

Жамият 03 Август 2017 47485

Маълумки, 2017 йил 1 август куни ҳар йили бўлгани каби Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш давлат имтиҳонлари - тест синовлари бўлиб ўтди. Бу жараёнда кимнингдир фарзанди, яна кимнингдир яқини, қариндоши, ака-ука, опа-синглиси бевосита абитуриент сифатида қатнашди.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, бу йилги тест жараёни битта ОТМдан ташқари бошқа барчасида аввалги шарт-шароитларда ташкил этилди. Биргина Тошкент давлат юридик университети Жанубий Кореянинг Инҳа университетидан ўрнак олган ҳолда тест синовларини “Ўзэкспомарказ” биноларида ўтказди.

Ушбу университетга кириш тестлари бошланмасдан аввал, жиддий текширувлар олиб борилди. Ҳатто, 217 нафар абитуриент тестга кириш қоидаларини бузгани учун имтиҳонга Юридик университет имтиҳонларига киритилмади. Шунингдек, тест жараёни илк бора онлайн намойиш этилди. Кун.uz сайти ҳам бунда ҳамкорлик қилди.  

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда турли университет ва институтларда бўлиб ўтган тест имтиҳонларининг ташкил этилиши, ўтказилиши юзасидан турли фикрлар билдирилди. Кимлардир бу йилги тест ўтказилиши қоидага мувофиқ бўлиб ўтганини таъкидласа, айримлар ҳаммаси аввалгидек, “эски ҳаммом, эски тос”лигини таъкидлади. Қуйида ижтимоий тармоқларда тест борасида билдирилган турли фикрлардан иқтибослар келтирамиз. Хусусан, Одноклассники ижтимоий тармоғидаги Мақсадлар ЮЛДУЗИ тахаллусли фойдаланувчи куюнчаклик билан шундай ёзади:

Шпаргалка, телефондан фойдаланиб ўтирган абитуриентни кўрсатганимизда, назоратчи башарамизга тиржайиб, ажаб бўпти дегандай ишора қилди. Яна биттаси орқа партада ухлаб ўтирди. Умуман ҳаққонийлик бўлмади. Шундай экан, одамни асабини бузиб шаффоф бўлди, деган гапларни йиғиштириш керак ОАВ дагилар! Шунча тайёрланганим! Низомий Тарих факультети! Ҳеч кимни тузукроқ текширмадиям. Тезроқ ўтиши учун ҳамма шошаётгандек эди. Шуям имтиҳонми? Коллежда бундан яхши бўлувди, ҳамма шароитлар бор эди. Кираётганда титиб ташлашганди.

Бошқа бир Инстаграмдаги фойдаланувчи тест саволлари осон бўлганини иддао этади.

miss_ganiyeva@ тест осон бўлди, шпаргалкадан ҳам фойдаланишди, атак шпаргалка билан ўқишга киришни нима кераги бор, ана ўқиганлар индамай ечаяпти, қийинмас экан тестлар, ўзим ҳам ҳам кўрдим.

Аксарияти ўзлари имтиҳон топширган университет ва институтларда тест жараёни қайдаражада ҳаққоний бўлишганини билдиришган.

my_dream_is_to_fly_so_high: Жаҳон тиллари университетида ноҳақ имтиҳон бўлди!! Имтиҳон ҳаққоний ва шаффофлигини таъминлаш учун қўйилган кузатувчилар ўзлари баъзи бир абитуриентларга тестини ечиб ўтиришди. Ҳурматли Президентимизни виртуал порталига ёзаман, десам ҳам ҳеч кимни кўрмади. Телефон олиб киришди, чиқарворинг десам ҳам далолатнома тузиб чиқариб юборишмади. Бошқа кузатувчиларга тушиб айтсам ҳам парволарига ҳам олмади. Бир ҳақиқат шуки, бизни юртимизда кўп ноҳақлик!!! В портал пожалуйста, я уже сделала. Надо много чтоб нашему Президенту все это дошло.

khassan0312: ТошМИдаям шу аҳвол. Қатга кетти ҳаққоний бўлади, деган гаплар?

ibrohim_2398: Кўрдик-кўрдик, бир тийинга қиммат, баландпарвоз гаплар ҳаммаси. Ирригациядаям  шу аҳволу.

milliarder_rich: Шарқшуносликни келиб кўрмабдида (Бош вазир А. Арипов ташрифи ҳақида –таҳр.). Спектакль қўйиб беришди-ю, шуми назорати? Тупурдим ман бунақа ўқишигаям, инстутигаям, текширувигаям, хуллас. Порталга ёзиш керак буларни.

saiamanapova: Да, сегодня в Химия Технологическом тоже была такая же ситуация. Две девочки зашли с телефонами и один парень сказал что напишет заявление. Они матом отобрали. У комиссии была пофигистическая отношение. Абитуриенты сидели общались между собой, шумели, мешали остальным, был беспридел. Мы начали в 9:00, а успокоились в 10:00. Короче был бардак. Куда они смотрели, незнаю а сколько пантов было что подругому будет. Люди тут годами готовились, а здесь они готовыми шпорами пользуются.

ms_diadema: Бардак бўлди-ю барибир, шу-шу ўйин, комиссияси ҳам бардак, телефон ишлатилаяпти деса ҳам кўрмадик бизлар, дейишди. Как можно так, бу йил честный бўлади дейишди, шуми честныйлик қойил унақада.

ferdavsdonayev: Буларни ҳақиқати фақат қоғозда ва оғизда, амалда бўлмайди ҳақиқат. Бўлсаям показуха, ҳақиқат борми бор, деган мақсадда. Биздаям 3 та ақлли тел олиб кирибди, назоратчи 27 та болани гапини олмади.

Facebook ижтимоий тармоғидаги ўзбек сегментида ҳам 1 август кунидаги тест имтиҳонлари борасида жиддий ва кескин муҳокамалар бўлди.

Дилором Исакова: Ҳаммаси қуруқ гап. Бункер, телефон, ўрнига киришлар бемалол бўлди. Фарзандим топширди, ҳаммасини кўрдим, деди. Акт ҳам тузишмади. Бу ҳаммаси шоу!!!

Содиқ Собитжонов: Мен бугун ЎзМУда имтиҳон топширдим. Бу йил 3-марта. Биринчи марта имтиҳонларни шаффоф ўтганини кўрдим.

Малоҳат Турғунова: Мен ҳам ЎзМУда топширдим. Ҳеч қандай қоидабузарликни кўрмадим. Аудиторияларда кузатув камералари бор эди. Ҳамма ўз билимини ҳаққоний синовдан ўтказди.

Меҳрноз Искандар: Э кимни алдайсизлар-а? Бункер ишладику, шу Миллий деган Университетда.

Бу каби шарҳлар, фикрлар, қарашлар ва муносабатларни кўплаб келтириш мумкин. Шу муносабат билан Кун.uz таҳририяти кўплаб университетлар ва институтларда ўтказилган имтиҳонлар (яъни бевосита бино ва хоналарда, мухбирларнинг унда кузатув олиб бориши имконсиз бўлгани сабабли) қоидага қанчалик мувофиқ ташкил этилганини аниқлаш мақсадида ижтимоий сўровини ўтказишга қарор қилди.

Унда биргина “Сиз ҳужжат топширган ОТМда тест жараёнлари қандай кечди?”, - деган савол билан ўқувчиларига мурожаат қилди. Саволга қуйидаги олти саволдан бирига жавоб танлаш таклиф этилди.   

Телефон ва шпаргалкадан фойдаланилди;

Тўла ва шаффоф ўтди;

“Бункер” бор эди;

Қоида ва тартибга риоя қилинди;

Айримларга ташқаридан ёрдам берилди;

Одатдагидек “паровоз”лар бўлди.

Мазкур мақола ёзилаётган вақтда “Телефон ва шпаргалкадан фойдаланилди”, деган жавобни 1 802 киши танлаб, сўровда қатнашганларнинг 41 фоизини ташкил этди.

Тўла ва шаффоф ўтди” жавобини 940 киши белгилади. Улар тадқиқотда иштирок этганларнинг 21 фоизи демакдир. Шундай қилиб, сўровнинг умумий натижаси қуйидагича кўриниш олди:

Азиз ўқувчи, сўров натижалари билан танишдингиз. Хулоса чиқариш ўзингиздан!

Айтиш жоизки, ҳар бир нарса, ОТМлардаги тест жараёнларини ҳам адолатли изга солиш ҳам бирданига бўлмайди. Аммо бу борада давлат раҳбарияти ва ҳукумати томонидан сезиларли ишлар қилина бошлади. Хусусан, кейинги йилдан тест синовлари онлайн кўринишда бўлиши эҳтимоли юқори. Бу ҳақда 3 август куни мамлакат ижодкор зиёлилари билан учрашган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди. 

«Мен ўзим тестга қаршиман. Тест бўлса ҳам компьютерда топширади. Ўша куни баҳосини олиб кетади. Натижани кутиб юрадими?», — деди президент.

Шундай экан, кейинги йиллардан Давлат тест имтиҳонларини топшириш жараёнларида жиддий ижобий ўзгаришлар бўлишини кутса бўлади.

Толиб Раҳматов,

Кун.uz мухбири

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар