Тошкент вилоятида йирик миқдорда мол-мулкни ўғирлаганлар ушланди

Жамият 03 Август 2017 5776
Фото: "Кун"

Тошкент вилояти ИИБда бўлиб ўтган брифингда вилоят туманларида содир этилган ўғрилик жиноятлари ҳақида маълум қилинди. 

Хусусан, 23 июль куни Қибрай тумани ИИБга шу туманда яшовчи К.Г. ариза билан мурожаат қилиб, 22 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс унга тегишли молхонадан умумий нархи тахминан 13 млн сўм бўлган 2 бош қора молини ўғирлаганлигини маълум қилган. Тергов жараёнида маълум бўлишича, ўғри ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб сим сеткани кесиш йўли билан молхонага кирган. 

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Қибрай туманида яшовчи Ш.Т., Ж.Н. ва Х.А.лар уюшган ҳолда содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Мазкур ўғрилик юзасидан ИИБ тергов олиб бормоқда.

Зангиота туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилган. Аммо бу сафар қорамол эмас, балки заргарлик буюмлари гумдон қилинган. Туманда истиқомат қилувчи Х.Б. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, жорий йил 16 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан кириб, уйидан умумий нархи тахминан 10 млн сўм бўлган 1 дона аёллар тилла узуги ва 1 жуфт аёллар тилла зиракларини ўғирлаганлигини маълум қилган. 

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Х.Б.нинг уйида вақтинча яшаб юрган, Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турган уй бекаси Д.У. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. 

28 июлда Қибрай туманида ҳам заргарлик буюмларини ўғирлаш жинояти рўйхатга олинган. Брифингда маълум қилинишича, шу куни қибрайлик К.Ў. ариза билан мурожаат қилиб, жорий йил 19 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан кириб, уй ётоқхонасидаги тўшак ёнидан 1 млн 330 минг сўм пул, 1 минг АҚШ доллари, меҳмонхона шкафидан 10 минг сўм, 1 дона аёллар тилла занжири, 1 дона аёллар тилла узуги ва 3 жуфт аёллар тилла зиракларини ўғирлаб, унга жами 13 млн сўм зарар етказганлигини маълум қилган. 

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни унинг танишлари, Қибрай туманида яшовчи Д.Р. ва О.Т.лар содир этганлиги аниқланиб, ўғрилар ушланган. Тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар