Ўзбекистон кубоги ярим финалидан ўрин олган иккинчи жуфтликда Тошкентнинг «Локомотив» клуби Қаршининг «Насаф»ини қабул қилди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Марат Бикмаев жарима зарбасидан аниқ тарзда амалга ошириб, ҳисобни очган бўлса, 46-дақиқада Мурод Бобожонов орадаги фарқни яна биттага оширди. 87-дақиқа келиб Бикмаев дубль қайд этиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирган бўлса, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Драган Черан меҳмонларнинг ўйиндаги ягона голига муаллифлик қилди ва «Насаф»ни йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қолди. Шунингдек бу гол қаршиликларга жавоб учрашуви олдидан кичик бўлсада имкониятини сақлаб қолишига ёрдам берди.

Эслатиб ўтамиз, кеча ярим финалнинг дастлабки жуфтлигида «Бунёдкор» ва «Динамо» Тошкентда синашган ва унда ҳисоб очилмай қолганди.

Ўзбекистон кубоги, 1/2 финал
Дастлабки учрашув

«Локомотив»–«Насаф»-3:1 (1:0)

Голлар: Марат Бикмаев (15, 87), Мурод Бобожонов (46) - Драган Черан (90+1).

«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Муҳаммад Коне, Икром Алибоев, Мурод Бобожонов (Жалолиддин Машарипов, 61) Шерзод Файзиев (Олег Зотеев, 88), Кахи Махарадзе, Марат Бикмаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Сардор Мирзаев, Садриддин Абдуллаев (Тимур Кападзе, 62).

«Насаф»: Санжар Қувватов, Акмал Шораҳмедов, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Баҳром Абдураҳимов, Игорь Голбан (Дилшод Раҳматуллаев, 83), Фаррух Сайфиев, Дониёр Нарзуллаев, Драган Черан, Жасур Ҳасанов (Шаҳбоз Эркинов, 72), Умарбек Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: Игорь Голбан (14), Сардор Мирзаев (25), Шаҳбоз Эркинов (75), Жалолиддин Машарипов (77).