Ўзбекистонлик талабаларни хорижда ўқитишга 42 млрд сўм маблағ ажратилади

Ўзбекистон 03 Август 2017 5233

2 август куни Халқаро Пресс-клубда “Олий таълим: ривожланиш йўлида” мавзусида сессия бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Истеъдод" жамғармаси фаолиятини ислоҳ қилишга доир имзолаган фармони юзасидан ҳам фикр алмашилди. Мазкур фармон мамлакат иқтисодиётни ўз вақтида юқори малакали ва рақобатбардош мутахассислар, педагог ва илмий кадрларни магистратура ва PhD йўналишлари бўйича хорижда тайёрлаш йўли билан таъминлашни назарда тутади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатларнинг малака ошириши, стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил этиш “Истеъдод” жамғармаси ижрочи директори Абдунаби Пардаевнинг сессияда маълум қилишича, жамғарма ташкил этилганидан буён ўтган 14 йил мобайнида у мазкур мақсадларга жами 12 млрд сўм ажратган. Эндиликда гап 42 млрд сўм ҳақида бормоқда. 

Фото: Абдунаби Халикович Пардаев

“Аввалги дастурларимизни амалга оширишда гап маблағга бориб тақалар эди. Яъни ҳомийларнинг эркин ажратмаларига. Бизнинг 12 йиллик фаолиятимиз мобайнида тахминан 12 млрд сўм талабаларни хорижда ўқитишга сарфланган бўлса, ҳозирги бир йиллик дастурни амалга ошириш учун 42 млрд сўм ажратиш ҳақида гап бормоқда”, - деди Абдунаби Пардаев.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кундаги вазифаларни бажариш учун мақсад аниқ қўйилаяпти: ким тайёрланади, қаерда тайёрланади, қайси дастур асосида тайёраланади, неча нафари неча йилда тайёрланади, каби саволлар ҳал этилгандан сўнг, таълим беришга киришилмоқда. 

Бундан ташқари, “Умид” жамғармаси билан бўлган тажрибадаги каби хорижда таҳсил олиб келганлар Ўзбекистонга қайтганларидан кейин иш топиш муаммосига дуч келмасликлари учун улар ўқишга юборилмасдан олдин бу масала ҳал этилаяпти. Бунда хорижда ўқишга номзод ишлаб чиқариш бирлашмаси, корхона ёки фирма буюртмаси ва қайтиб келгач унда ишлаши борасидаги ваъдасига асосан ва чет элга ўқиш юборилади.

“Ажратилаётган маблағлар магистратура ва PhD докторантура дастурлари бўйича таҳсил олишга ҳамда илмий ходимлар учун бир йиллик малака ошириш курсларига ажратилади. Бугунги кунда биз учун кадрлар масаласини ҳал этиш ижтимоий соҳани ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Жамғарма эса, асосан, Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий ўқув юртлари моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади”, - дея изоҳ берди Пардаев.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8714 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9116 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9887 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35212 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51672 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 40 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 307 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 411 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 317 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар