Адвокатлар палатаси ва ТДЮУ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистон 04 Август 2017 3392

Жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва Тошкент давлат юридик университет томонидан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Ушбу меморандумни асосий мақсадларидан бири - юридик кадрларни тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, назария ва амалиётнинг узвий боғлиқлигини таъминлаш ҳамда талабаларни амалиёт ўташи учун керакли билим ва кўникмаларини шакиллантириш, уларни келажакда мукаммал мутахассис бўлиб етишишлари учун пойдевор яратишдир.

Ҳамкорлик меморандумини имзолашга бағишланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси адвокатлар палатаси раиси Р.Аҳмедов ва адвокатлик тузилмалари адвокатлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари - Тошкент давлат юридик университет ректори Е.Каньязов, ТДЮУнинг проректорлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда фаол талабалари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Адвокатлар палатаси ва ТДЮУнинг ҳамкорлигини янги босқичга кўтарилгани ва ушбу босқич замонавий юридик кадрларни тайёрлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Жадал амалга оширилаётган ислоҳотлар, суд-ҳуқуқ соҳасига қўйилаётган муҳим талаблар бўлажак юридик кадрлардан нафақат назарий билимларни билиш, балки бу билимларни амалиёт билан бевосита боғлаши, уларни қўллаши каби муҳим масалаларни қўймоқда. 

Имзоланган меморандум ҳам айнан шу муҳим масалаларни инобатга олган ҳолда ТДЮУ талабаларини адвокатура тизимларида самарали амалиёт ўташи; ишларни судда кўрилишида бевосита қатнашиши; хўжалик субъектларини фаолиятига кўмак бериш; тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда; музокаралар олиб бориши ва бошқа тадбирларда қатнашишини белгилаб қўйган.  

Меморандум нормаларига асосан ҳамкорликда семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари ва уста-дарслар ўтказилиши режалаштирилган. 

ТДЮУ талабаларини қонунларни билиши, уларга шарҳ бериши, муаммоли вазиятларни ҳал этиши ва процессуал ҳужжатларни тузиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган Адвокатлар палатаси томонидан турли танловлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94979 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46313 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51552 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9272 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20085 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 326 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 401 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 379 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар