3 август куни АҚШ Сенати қўмитаси Фаластин мухториятига ҳар йили ажратилаётган 300 миллион АҚШ доллари миқдордаги молиявий ёрдамни тўхтатиб туришга қарор қилди.

Гап шундаки, америкалик ҳуқуқ асосчилари молиявий кўмак тажовузкор жиноятларни амалга ошириш учун сарфланмоқда, деб ҳисоблайди. Сенат Халқаро муносабатлар қўмитасидаги сенаторларнинг 17 нафари бу қарорни маъқуллаган. Қонун лойиҳаси Тэйлор Форс (Taylor Force Act) номи билан аталган бўлиб, у ўтган йили Исроилда ўлдирилган АҚШ фуқароси ҳисобланади.

Қарор қонун кучига кириши учун Конгресснинг иккала палатаси томонидан маъқулланиши керак. Фаластин томонидан сўралаётган ҳаракат бу - террористик гуруҳларга аъзо, жиноят содир этгани учун қамоқ жазосида бўлган ёки Яқин Шарқда низолар туфайли вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳар ойлик стипендия маблағларини беришни тўхтатиш керак. АҚШ сенаторларининг фикрича, бундай ҳолат келгуси авлод онгида ҳам ғазаб ва интиқомга иштиёқ оширади.