АҚШ конгрессининг юқори палатаси Техас штатидан собиқ сенатор Кэй Бэйли Хатчинсон номзодини Қўшма Штатларнинг НАТОдаги янги доимий вакили сифатида тасдиқлади. Бу ҳақда The TexasTtribune хабар бермоқда.

«Кей ҳар доим техасликлар томонидан қўллаб-қувватлаб келинган ва муваффақиятга эришиш йўлларини яхши билади», - деган сенатор Жон Корнин.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Хатчинсон катта тажриба, қатъийлик ва вазмин феъл-атворга эга бўлиб, бу Вашингтонга жаҳон аренасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда ёрдам беради.

Кэй Бэйли Хатчисон 1993-2013 йиллар давомида Техас штатидан сенатор бўлган.

Кэй Бэйли Хатчисон. Фото: CQ Roll Call

Аввалроқ АҚШ 2018 йилда НАТО доирасида 11 та йирик машғулот ўтказиши хабар берилганди.