Сурия ҳукумати маҳаллий фаол Босил Хартабилни қатл этди, деб хабар бермоқда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати.

«Қўшма Штатлар суриялик блогер ва фаол Босил Хартабил Сурия режими томонидан қатл қилингани ҳақидаги хабарлардан чуқур қайғуда. Биз унинг оиласи, дўстлари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз», - дейилади давлат департаменти расмий вакили Ҳезер Науэртнинг баёнотида.

Унинг таъкидлашича, АҚШ Сурия режими қийноққа солиш ва суддан ташқари қатл амалиётини тўхтатмаётганидан жуда ғазабда.