«Боруссия» ҳужумчиси Усмон Дембеле фаолиятини «Барселона»да давом эттиради. Таниқли журналист Танкреди Палмери твиттерида маълум қилишича, «Барселона» ушбу 20 ёшли футболчи билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган. Унинг трансфери учун «Боруссия»га 80 млн евро таклиф қилган. Дортмундликлар клуби эса бу футболчиси учун 100 млн евро сўраган.

Дембеле «Боруссия»га 2016 йил ёзида «Ренн»дан ўтганди. У дортмундликлар сафида 49 учрашув ўтказиб, 10 гол урган ҳамда 21 голга узатма берган.

Дембеле «Барселона»да Неймар ўрнини эгаллаши кутилмоқда.